Ўзбекистон | 19:52 / 11.01.2020
19787
2 дақиқада ўқилади

Президент Тошкент шаҳридаги янги Халқ қабулхонасини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари сиёсатининг асоси бўлган халқ билан мулоқот тизими аҳоли манфаатларини таъминлаб, одамларнинг ҳаётга, давлатга ишончини мустаҳкамламоқда. 

Яқинда Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси 2-уйда янги Халқ қабулхонаси биноси фойдаланишга топширилди. Бу ерда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бажариш учун барча шароитлар муҳайё. Мутасаддилар томонидан фуқароларни қабул қилиш учун хоналар, Давлат хизматлари маркази шохобчаси, “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти маслаҳат бюроси, тиббий хизмат, она ва бола хоналари ташкил этилган. Тошкент шаҳрида аҳоли кўплиги инобатга олиниб, соҳалар бўйича бўлимлар йўлга қўйилган. 

Мазкур муассаса бир кунда 200 нафаргача мурожаатчига хизмат кўрсатиши мумкин. 

Президент Халқ қабулхонасида яратилган шароитларга юқори баҳо берди. 

– Бу ерга келган одам барча саволларига жавоб топиши, Тошкент бу борада намуна бўлиши керак, – деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид