Спорт | 00:53 / 13.01.2020
9627
2 дақиқада ўқилади

Тартиб шижоатни енгганда. Корейсларни плей-оффга олиб чиқиб, Эронни аросатда қолдирган ўйиндан фотогалерея

Фото: KUN.UZ

Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон қатнашаётган «С» гуруҳи вакиллари Эрон ва Жанубий Корея иккинчи турда ўзаро тўқнаш келишди. Ўйин корейсларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Осиёнинг икки кучли футбол мамлакати вакиллари тўқнаш келгани сабаб ўйин кескин курашлар билан кечиши кутилганди. Бу баҳсга шижоат ва тартиб тўқнашуви деб ном бериш мумкин. Бугун ҳар икки жамоа ўз характерини кўрсата олди. Эрон ўйин охирида жуда кучли босим уюштирди, аммо мағлубиятдан қутулиб қола олмади.

Корейслар эса бутун ўйин давомида мувозанатни сақлаб турган ҳолда ҳақли ғалабага эришди. Корея сафида биринчи ўйинда ҳам гол урган Ли Дон Жун яна ўзини кўрсатиб, ҳисобни очди. У Жанубий Кореянинг янги юлдузи сифатида очилиб бормоқда. Чо Гю Соннинг ҳам голи чиройли чиқди. Эрон эса ўйин охирида ҳисобни қисқартирган бўлса-да, бундан ортиғига кучи етмади. 

Қуйида Эрон — Жанубий Корея ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Муҳаммаджон Ғаниев олган суратлар

Мавзуга оид