Ўзбекистон | 15:50 / 14.01.2020
83952
1 дақиқада ўқилади

Акушерлик ва гинекология марказидаги талон-торожлик: марказнинг 5 нафар мансабдори қамоққа олинди

Фото: Акушерлик ва гинекология марказидаги

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти томонидан Республика ихтисослаштирилган акушер ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида ўрганиш ўтказилгани хабар қилинганди.

Марказ мансабдор шахслари сўнгги 2 йилда 15,3 млрд. сўм, шу жумладан, пуллик хизматдан тушган 13,2 млрд. сўм нақд пул банкка топширмасдан ҳамда ходимларнинг 1,1 млрд. сўм иш ҳақи тарқатмасдан, ўзлаштирилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га хабар беришича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, марказнинг 5 нафар мансабдор шахси қамоққа олинган.

Бундан олдин, Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказига 6 млрд сўмлик бюджет ссудаси ажратилиши мумкин экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид