Жаҳон | 00:53 / 18.01.2020
40472
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кичик одам вафот этди

Фото: guinnessworldrecords.com

Дунёдаги энг кичик одам - Хагендра Тапа Магар 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гиннесс рекордлар китоби сайтида маълум қилинди. 

Хагендра Тапа Магар 1992 йилда Непалда туғилган. У 67,08 сантиметр бўй билан мустақил ҳаракатланиш қобилиятини сақлаб қолган дунёдаги энг кичик одам деб тан олинганди. У Гиннес рекордлар китобига 2011 йилда киритилган. Таъкидлаш жоиз, Хагендра филиппинлик Жунрей Балауингдан 7 см баландроқ бўлган, аммо Балауинг ўзи мустақил юра олмайди.

“Хагендра жамоатчилик эътиборига тезда тушиб, 2011 йилда Непалнинг туризм соҳасидаги кўнгилли вакили этиб тайинланганди”, деб эслаб ўтилган хабарда.

Хагендранинг дўстлари айтишича, у охирги вақтда астма, юрак билан боғлиқ муаммоларга қарши курашиб келган. У 16 январда Непалдаги Manipal шифохонасига ётқизилган ва 17 январда у ерда вафот этган.

Энди ўзи мустақил ҳаракатлана оладиган дунёдаги энг кичик одам мақоми 70,21 см бўйга эга колумбиялик Эдуарду Ниньо Эрнандесга ўтди.

 

Мавзуга оид