Жаҳон | 00:39 / 18.01.2020
27575
2 дақиқада ўқилади

Оятуллоҳ Хоминаий 8 йил ичида илк бор мавиза ўқиди

Фото: AP

Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий 17 январда 8 йил ичида илк бор мавиза ўқиди ва унда Украина самолёти ҳалокати ҳамда АҚШ билан муносабатларга изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.  

Хоминаий ўз мавизасида генерал Қосим Сулаймонийнинг “шаҳидларча ўлганини” ва Эроннинг генерал ўлими учун АҚШдан ўч олганини эслаб ўтган.

Эрон олий етакчиси АҚШ амалдорларини “АҚШ Эрон халқи билан бирга эканини айтганда ёлғон сўзлайдиган масхарабозлар” деб атаган.
 
“Агар сиз [америкаликлар] Эронга яқин турган бўлсангиз ҳам, буни Эрон халқи кўкрагига пичоқ уриш истагида қиласиз”, деб айтган Хоминаий.

Оятуллоҳ Теҳронда эронлик ҳарбийлар айби билан юз берган авиаҳалокат қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирган ва хорижий матбуотни самолёт йўқ қилинганини айтиб эронликларни алдашга уринганликда айблаган.

“Душманимиз ютуқларимизга соя солиш учун фожиадан фойдаланишга ҳаракат қилди”, деб айтган Хоминаий.

У, шунингдек, ядро келишуви бўйича Франция, Германия ва Британия билан кескинлик борлигини айтиб ўтган.  

“Европанинг бу давлатлари Америка қароллари экани аниқ бўлди... Бироқ сиз, Европа давлатлари шуни ёдда тутишингиз керакки, Америка Эрон миллатини тиз чўктира олмаган”, деб таъкидлаган оятуллоҳ. 

Мавзуга оид