Жаҳон | 14:34 / 22.01.2020
8681
1 дақиқада ўқилади

Карлос Гон Nissan 2-3 йил ичида банкрот бўлишини айтди

Фото: REUTERS / Mohamed Azakir

Nissan компанияси собиқ раҳбари Карлос Гон компания икки-уч йил ичида банкрот бўлишини тахмин қилмоқда, деди Гоннинг адвокатларидан бири Нобуо Гохара.

Гохаранинг айтишича, у Гон Япониядан қочиб кетишидан икки ой олдин беш марта учрашган, улар Гоннинг ҳибсга олиниши ва бунинг оқибатларини муҳокама қилишган.

"Гон Nissan яқин икки-уч йил ичида банкрот бўлишини айтган", - деди Гохара. 

Гохара Гон тўғрисида китоб чиқариш учун маълумот тўплаган. Уларнинг охирги учрашуви Nissan собиқ раҳбарининг қочиб кетишидан икки-уч кун аввал бўлган.

Токиода уй қамоғида бўлган Гон декабрь охирида Япониядан Ливанга қочиб кетганди. 

Мавзуга оид