АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси баланд бетон девор билан ўраб чиқилди
АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси катта ўлчамли бетон блоклар билан ўраб чиқилди. Бундай чоралар ироқликларнинг элчихонага ҳужум қилишининг олдини олиш мақсадида кўрилган, деб хабар берди Al-Sumaria телеканали.
Таъкидланишича, элчихонанинг деярли бутун периметри бўйича бир неча метр баландликдаги бетон блоклардан иборат девор ҳосил қилинган. Блокларда элчихонага белгиланган масофадан яқинроқ келишдан огоҳлантирувчи белгилар ва эълонлар жойлаштириб чиқилган.
Бетон девор барпо этилиши АҚШ элчихонаси ёнида 24 январга белгиланган катта кўламли норозилик намойиши олдидан якунланди. Ироқликларни “миллион кишилик намойиш” ўтказишга ироқлик шиалар етакчиларидан бири Муқтадо ас-Садр чақирган. Ушбу намойишдан ягона мақсад АҚШ қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилишининг талаб этилиши бўлади.
Декабрь охирида АҚШ элчихонаси олдида АҚШ ҳарбий авиациясининг “Катаиб Ҳизбуллоҳ” шиа гуруҳининг Ал-Қиём шаҳридаги лагерига ҳужумига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтганди. Элчихона қўриқчилари ва полициячилар намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газ қўллашган. Элчихона олдидаги тўқнашувлар натижасида 20 га яқин ироқлик жабрланганди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024