Видео: Тошкентда «ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди
Шу кунларда «Тошкент» телеканалида «Пойтахт йўлларида» кўрсатуви намойиш этилди.
Кўрсатувнинг 2019 йил декабрь ойидаги сонини тасвирга олиш жараёнида журналист ва оператор Тошкентдаги Қоратош ва Samarqand darvoza кўчалари кесишмасидаги машиналар ҳаракатига халақит қилиб, транспортини йўл ёқасида тўхтатган Malibu ҳайдовчисини пайқашган.
Crafers рекламаси ёпиштирилган автомобил ҳайдовчиси, шу компания ходими бўлган Аброр Ш. ОАВ вакилларидан ким ва нима учун тасвирга олаётганини сўраган. Қўпол муносабатда бўлган, шунингдек, ёлғон маълумот берган.
«Бу — реклама. Арчага яқинроқ туриши керак. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир ака Ортиқхўжаев буйруғи билан келганман», дея журналистга ўшқирган ҳайдовчи.
Бироздан сўнг у машинага ўтириб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Crafers компанияси матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ бериб, ҳайдовчи ишдан бўшатилганини маълум қилди.
«Ўзбекистонда қонунлар устувор ва уларга барча фуқаролар амал қилиши лозим. Шу ўринда, юзага келган тушунмовчилик ва ноқулайликлар учун корхонамиз номидан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:36 / 02.03.2024
«Пулни ўзи сизни қувсин». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Суперлига стартидан олдин «Пахтакор» жамоаси билан учрашди
17:29 / 08.02.2024
Minerva City’ни қуришга ажратилган ер шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилди — Янгиҳаёт тумани ҳокими
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:35 / 05.02.2024