Бир соат ичида 2,3 млрд доллар: Илон Маск бойишда давом этмоқда
Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги у раҳбарлик қилувчи Tesla компанияси капиталлашуви ортгани сабабли бир соат ичида 2,3 млрд долларга кўпайди. Бу ҳақда Blooomberg агентлиги хабар берди.
Компания акциялари нархи Нью-Йорк фонд биржасида дастлаб 2,49 фоизга кўтарилиб, 580,99 долларга етган, сўнгра яна 12 фоиз қимматлашиб, 649 долларни ташкил қилган.
Компания капиталлашуви ортиши Маск бойлигининг 36 млрд долларгача етишига олиб келган.
Ҳозирда тадбиркорга Tesla’нинг 22 фоиз акцияси тегишли.
26 январда Маскнинг бойлиги Tesla капиталлашуви ортгани ортида бир ҳафтада 2,1 млрд долларга, умумий ҳисобда йил бошидан 5,4 млрд долларга кўпайгани маълум қилинганди.
Tesla Motors компанияси 2003 йилда ташкил этилган, у электромобиллар ва улар билан боғлиқ технологияларни яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бундан ташқари, компания батареялар ва электродвигателлар ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
21:50 / 28.09.2024
Бразилия Олий суди Х ижтимоий тармоғига янги жарима белгилади
23:52 / 19.09.2024
АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади
21:56 / 19.09.2024
Рамзон Қодиров Cybertruck электромобили Илон Маск томонидан «ўчириб қўйилганини» айтди
20:28 / 18.09.2024