Жаҳон | 11:16 / 01.02.2020
21643
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Қирғизистон ва яна 5та давлат фуқароларига виза беришга чеклов киритди
АҚШ мутасадди идоралари Қирғизистон, Эритрея, Мьянма, Нигерия, Судан ва Танзания давлатларини фуқароларига виза бериш чекловлари амал қилувчи давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ нашрлари хабар берди.
Бу чекловлар сайёҳлар ва АҚШда ишловчи тадбиркорларга тааллуқли бўлмайди. Ушбу чора АҚШда қўним топмоқчи бўлган иммигрантларга қарши қаратилган.
АҚШ бу чоранинг киритилишини рўйхатга тушган давлатларда хавфсизликни таъминлашнинг унча юқори бўлмаган стандартлари амал қилиши билан асослаган.