Ўзбекистон | 13:30 / 01.02.2020
57345
2 дақиқада ўқилади

Гулистонда 19 ёшли ҳайдовчи содир этган ЙТҲ оқибатида 5 киши қурбон бўлди

Гулистон шаҳрида «Cobalt» ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, камида 7 йўловчини олиб кетаётган «Damas» билан тўқнашиши оқибатида «Damas» ҳайдовчиси ва 4 йўловчи ҳалок бўлди, яна 2 киши шифохонада,

Бугун, 1 феврал куни эрталаб соат 08:30ларда 19 ёшли Ш.Б. «Cobalt» автомашинасида Гулистон шаҳар 4-мавзе Гулистон кўчаси бўйлаб ўтган автомобиль йўлида бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, 21 ёшли С.М. бошқарувида бўлган «Damas» билан тўқнашиб кетди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида «Damas» ҳайдовчиси С.М., йўловчилари – 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар воқеа жойида вафот этган. Яна 3 киши шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, 24 ёшли С.А.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид