Украина самолётининг Эрондаги ҳалокатидан кейин фойда кўрган давлат маълум қилинди
Афғонистон Эронда Украина авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти ҳалокатга учрагандан кейин фойда ола бошлади.
Гап шундаки, Эронда Украина авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти уриб туширилгандан кейин бутун дунё авиакомпаниялари Эрон ўрнига Афғонистон ҳудуди устидан учиб ўта бошлади. Бу эса Афғонистонга мўмайгина пул ишлаб олишга имкон берди, деб хабар берди Афғонистон фуқаролик авиацияси бошқармасига таяниб Bloomberg ахборот агентлиги.
“Украина халқаро авиалиниялари”нинг Boeing 737-800 самолёти 8 январда Теҳрон аэропорти яқинида эронлик ҳарбийлар томонидан янглиш тарзда уриб туширилганди. Фожиада 176 киши ҳалок бўлганди.
Шу ҳалокатдан кейин Европа, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ўртасида парвозлар амалга оширувчи авиакомпаниялар хавфсизлик нуқтаи назаридан Эрон ўрнига Афғонистон устидан учиб ўтишни маъқул кўришган.
Йўловчи самолётлари бирор давлат устидан учиб ўтганда ўша давлатга диспетчерлик хизмати учун маълум ҳақ тўланади. Жумладан, Афғонистон ўз ҳудудидан учиб ўтувчи ҳар бир рейс учун 700 доллар олади.
Бошқарма маълумотларига кўра, мамлакатнинг бу хизмат туридан оладиган даромади 25 фоизга ёки кунига тахминан 100 минг долларга ўсган. Таъкидланишича, Афғонистон ҳаво ҳудуди орқали бир кунда 400 та рейс бажарилмоқда. Талаб ошгандан кейин мамлакат ҳукумати июлдан парвоз учун тўловни 950 долларгача оширишга қарор қилди.
Авиация билан боғлиқ турли солиқлар божхона ва телекоммуникация хизматларидан кейин Афғонистон ҳукуматининг учинчи йирик даромад манбаи ҳисобланади. Жумладан, мамлакат 2018 йилда бунинг ортидан 104 млн доллар даромад олган.
Афғонистон орқали учиб ўтишга қизиқиш ошганига қарамай, фақат 7 та авиакомпаниягина мамлакатга тўғридан-тўғри рейс амалга оширади. Улар орасида Turkish Airlines, Air India ва Emirates бор. Бунга эса Афғонистондаги кескин вазият сабаб ҳисобланади. “Афғонистон осмони хавфсиз бўлиши мумкин, бироқ унинг ҳудуди хавфлидир”, деб айтган Афғонистон фуқаролик жамияти институти аъзоси Аҳмад Шокур.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
14:12 / 06.11.2024