Жаҳон | 23:52 / 03.02.2020
15418
2 дақиқада ўқилади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Трампнинг «аср келишуви»га қарши чиқди

Аввалроқ Араб давлатлари лигаси (АДЛ) Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва Дональд Трамп таклиф қилган «аср келишуви»ни рад этганди.

Фото : Anodolu

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) АҚШнинг Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича режаси қабул қилинмаслигини билдирди. Бу ҳақда ИҲТ баёнотига таяниб "Ал-Жазира" телеканали хабар берди.

Баёнотда "ИҲТга аъзо барча давлатлар бу режага алоқадор бўлмаслик ҳамда ушбу режанинг қандай шаклда бўлмасин амалга ошиши учун АҚШ маъмурияти билан ҳамкорлик қилмаслик"ка чақирилган.

"Ал-Жазира"нинг эслатишича, ИҲТ саммити Жиддада Фаластин раҳбарияти сўрови билан чақирилган.

Телеканал ИҲТ катталиги бўйича БМТдан кейин иккинчи ўринда турувчи ташкилот эканини қайд этган – ИҲТга алоқадор мамлакатларнинг умумий аҳолиси сони 1,8 млрд кишидан ортиқ.

Аввалроқ Араб давлатлари лигаси (АДЛ) Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва Дональд Трамп таклиф қилган "аср келишуви"ни рад этганди.

Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трамп "аср келишуви"ни эълон қилганидан сўнг АҚШ ва Исроил билан алоқалар узилишини маълум қилганди.

Мавзуга оид