Фото: Британияга кучли довул ёпирилди
Якшанба куни Буюк Британияда «Сиара» довули кириб келиши муносабати хавфлиликнинг сариқ даражаси эълон қилинди. Айни вақтда мамлакатнинг барча ҳудудларида кучли шамол эсиб, ёмғир қуймоқда.
Синоптиклар маълумотига кўра, шамол тезлиги соатига 90 милни (144 км) ташкил этади. Мамлакатнинг турли ҳудудларида жиддий сув тошқинлари юзага келиш хавфи бор.
Кўплаб авиакомпаниялар, жумладан British Airways кўплаб халқаро ва ички рейсларини бекор қилган ёки парвозлар сонини жиддий даражада қисқартирган.
Турли йўналишларда паромлар қатнови тўхтатилган.
Британияда темир йўллар ҳаракатига масъул бўлган Network Rail компанияси энг юқори тезликни соатига 50 милдан (80 км) оширмаслик бўйича огоҳлантирган, кўплаб поездлар ҳаракати бекор қилинган ёки темир йўлларда вазият ёмонлашгани туфайли кечикиш билан юрмоқда.
Англияда тезюрар йўллар бўйича шуғулланадиган Highways England компаниясининг твиттерида шамолдан қулаётган юк машинаси тасвири жойлаштирилган.
It's getting windy. A lucky escape for this lorry driver on the #A20 heading for Dover, he was helped out by our traffic officers. If you must travel, plan ahead, watch for fallen trees, flying cones or debris, and drive safely. Be careful out there folks #StormCiara pic.twitter.com/8U7jTWCWla
— Highways England (@HighwaysEngland) February 9, 2020
Якшанба куни Лондонда барча қироллик парклари, шу жумладан Ҳайд-парк ва Рижентс-парк ёпилди, паркларда дарахтлар йиқилиши хавфи юзага келган.
Айни вақтда Норфолк графлигидаги Сандрингем қароргоҳида бўлиб турган қиролича Елизавета об-ҳаво ёмонлиги туфайли якшанба куни черковга чиқмади.
«Сиара» довули туфайли Премьер-лига доирасидаги «Манчестер-сити» ва «Вэст Ҳэм» ўртасидаги ўйин қолдирилди.
«Шеффилд Юнайтед» ва «Борнмут» жамоалари футболчилари эса об-ҳаво ноқулай бўлишига қарамай майдонга чиқишга қарор қилишди.
«Сиара» довули Уэльсга ҳам ёпирилган, айрим ҳудудларда шамол тезлиги соатига 150 километрга етмоқда.
Метеорология хизмати хабарига кўра, душанба куни Англия шимолида қор ёғиши ва йўллар музлаши мумкин. Бу ҳудудда хавфлиликнинг сариқ даражаси душанба куни кечгача сақланиб туради.
«Сиара» довули кучини Европанинг материкдаги қисмида ҳам сезишмоқда: Франция, Бельгия, Ирландия ва Нидерландияда ҳам кучли шамол ва ёмғирлар бўлиши кутилмоқда.
Бельгия ва Германияда ҳам рейслар бекор қилинган.
Мавзуга оид
03:11
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024
Британия Украина аскарларини тайёрлаш учун Украинага ўз инструкторларини юборади
21:56 / 11.12.2024