Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Муҳиддин Жўраев янги лавозимга тайинланди
Муҳиддин Жўраев Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Муҳиддин Ўткирович Жўраев Қўқон шаҳар ИИО ФМБда ўтказилган йиғилишда янги раҳбар сифатида таништирилди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги хабарида айтилишича, йиғилиш Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган.
Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи, 2018-2019 йилларда ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, у 2019 йилнинг ноябрь ойи охирларида президент қарори билан ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Бундан олдин, Дониёр Тошхўжаев Фарғона вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:18 / 26.11.2024
Қўқонлик табиб яна трендда – унинг фаолияти ҳақида нималар маълум?
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024