Нурдинжон Исмоилов: Нега гўшт нархи ошса, эътибор берамиз-у, дори нархига эса йўқ?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов дори нархларининг ўз-ўзидан ошишини танқид қилиб, бу мавзу депутатлар томонидан ўрганилиши кераклигини айтди.
Бугун, 12 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида қатор қонун лойиҳалари муҳокамалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.
Палата спикери Нурдинжон Исмоилов шифохоналарда дори билан боғлиқ муаммолар, шифокорнинг дорихоналар билан келишиб олиш ҳолатлари борлигини айтди.
«Ўтган йил якунида Бош прокуратурада коррупцияга бағишланган йиғилишда ҳам коррупция бўйича соғлиқни сақлаш тизими биринчи ўринда қайд этилган эди. Бу ҳам соҳада кўпроқ иш қилиш кераклиги кўрсатади», – деб таъкидлади Нурдинжон Исмоилов.
Депутатнинг фикрича, дорилар нархи ошиб бораётгани ҳам муаммоли ҳолатлардан бири.
«Дорилар нархи кундан кунга ошяпти. Бу соҳани ким назорат қилади, ҳайронман. Агар гўштнинг нархи ошса, бутун ҳукумат, бутун сектор раҳбарлари бозорни эгаллаб олишади, вазиятни ўрганишади. Бироқ дори нархи ҳадеб ошяпти-ю, лекин ҳеч ким эътибор бермайди. Халқ бундан жуда норози. Нега бунинг назорати бўйича жамоатчиликдан ёрдам сўрамайсизлар?» дея тиббиёт соҳаси вакилларига юзланди Исмоилов.
«Энди шу нарсани назорат қилиш учун ҳам депутатлар жойларга чиқиб, вазиятни ўрганади», – дея қўшимча қилди у.
Маълум қилинишича, яқин орада дори воситалари бўйича парламент эшитуви бўлади.
Мавзуга оид
23:22 / 18.12.2024
Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилади
16:50 / 03.12.2024
Судялар Олий кенгаши таркиби Сенат томонидан сайланиши мумкин
16:10 / 03.12.2024
Қайси депутат қандай овоз бергани очиқ бўлиши керак — Бобур Бекмуродов
21:24 / 23.11.2024