Жамият | 16:18 / 12.02.2020
12364
3 дақиқада ўқилади

Тенгқурлари билан мактабга чиқишни орзу қилаётган болажон – фарғоналик Беҳрузбекка ёрдам зарур

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Олтиариқ кўчаси 5-уйда яшовчи Қодирова Ўғилой таҳририятимизга мурожаат қилиб, 10 ёшли фарзанди Беҳрузбекнинг жарроҳлик операцияси учун хайрия акцияси уюштиришга кўмак беришимизни илтимос қилди.

Олтиариқ туманига бориб, оиланинг яшаш шароити билан танишдик.

2010 йил сентябрь ойида дунёга келган Беҳрузбекка туғилганидаёқ шифокорлар томонидан юрак нуқсони (пороги) ташхиси қўйилган.

Диагноз: Тетрада фалло. Кўк тури. Юрак етишмовчилиги.

Орадан 7 йил ўтгач, Беҳрузбек енгил операцияни бошидан ўтказди. Операция муваффақиятли ўтди. Лекин болажон тўлиқ тузалиб кетмади. У кўп юра олмаслиги ва чарчаб ҳолдан тойиши сабабли, тенгдошлари қатори мактабга ҳам бора олмайди. Беҳрузбек айни пайтда уй мактабида таҳсил олмоқда. Энди Беҳрузни иккинчи операция кутмоқда.

«Турмуш ўртоғимни кунлик ишлаб (мавсумий ишчи) топган пули рўзғордан ошмаяпти. Беҳрузбек кундан кун ўсяпти, юргани эса қийналяпти. Декабр ойида иккинчи операция қилиниши керак эди. Маблағимиз йўқлиги учун олиб бора олмадик.

Ўғлим ўртоқлари билан ўйнашни, велосипед ҳайдашни, мактабга боришни хоҳлайди. Ўзи математика фанини яхши ўзлаштиради. Ўқитувчилари дарс ўтгани келганида қувониб кетади», – дейди онаси Ўғилой опа.

Оила озиқ-овқат ва дори-дармон учун ойига бир миллион пул сарфлайди. Кутилаётган жарроҳлик операцияси учун эса 40 миллион сўм зарур.

Бемор бола оилада иккинчи фарзанд. Акаси Соҳибжон эса 6-синфда ўқийди.

Қалбида умид ва ишонч билан: «Катта бўлсам, аскар бўламан, юртимизни ҳимоя қиламан», – дейди Беҳрузбек.

Савоб истаган инсонлардан Беҳрузбекни тенгдошлари қаторига қўшиш учун ҳисса қўшишни сўраймиз. Саховатпеша инсонлар бу мақоламизни беэътибор қолдирмайдилар, деган умиддамиз. Зеро эҳсон – энг эзгу амаллардан бири.

Қодирова Ўғилой (онаси) номига очилган карта:

Click/PayMe: 8600  0424  4733  6727 (Agrobank)

МФО: 00502

ИНН: 200175853

Нақд пул топширганда: 23116000400000502001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000502001

Сарварбек Назаров тайёрлади

Мавзуга оид