Ўзбекистонда бир кунда 11та ОТМда раҳбар ўзгарди. Аввалроқ президент ректорлар фаолиятини танқид қилганди
Бугун, 14 февраль куни Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат стоматология институти, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Қўқон давлат педагогика институти ректорлари лавозимидан озод этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 14 февраль кунги 82-сонли «Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистондаги 11та олий таълим муассасасида раҳбар ўзгарди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Навоий давлат педагогика институти ректори Бахтиёр Худайбердиевич Данияров лавозимдан озод қилинди. 2010-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Данияров 2017 йилнинг майида мазкур институт ректори этиб тайинланганди.
Энди унинг ўрнига Баҳодир Бойпўлотович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг янги ректори сифатида иш бошлаган. У шу вақтга қадар Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига директорлик қилиб келаётганди.
Шунингдек, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Шукуржон Шарипович Кенжабоев лавозимидан озод этилиб, Шариббой Тўланович Эргашев институтнинг янги ректорига айланди.
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ректори Назирила Насимханович Махмудов лавозимдан озод қилинган ва унинг ўрнига Орифжон Шодиевич Бозоров институтнинг янги ректори этиб тайинланган.
Қўқон давлат педагогика институти ректори Азизжон Ғуломжонович Эминов лавозимдан олинган, Мамиржон Юсупович Атаджанов унинг ўрнида иш бошлаган.
Абдуллажон Қодирович Ҳамроқулов Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори - Филиал директори ўринбосари бўлган.
- Наманган давлат университети ректори Музаффар Эсанов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Мактабгача таълим вазири ўринбосари Собитхон Турғунов эгаллаган.
- Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Азамат Шамсиев лавозимидан озод этилган.
- Тошкент давлат стоматология институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Жасур Ризаев ҳам лавозимдан олиниб, Азамат Шамсиев ўрнига Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори этиб тайинланган.
- Тошкент давлат педагогика университети ректори Шавкат Шарипов лавозимидан озод этилган ва Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров янги ректор этиб тайинланган.
- Жиззах давлат педагогика институтининг ректори Абдуғани Холбеков ҳам лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнини Шавкат Шарипов эгаллаган.
- Тошкент кимё-технология институти ректори Шуҳрат Муталов лавозимидан озод қилинган ҳамда унинг ўрнига Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Ботир Усмонов тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев олий таълим масаласида фикр билдириб, ректорлар фаолиятини танқид қилган ҳамда кўплаб ректорлар ишдан олиниши ҳақида гапирганди.
«Яқинда кўп ректорлар ишдан олинади. Менинг столимда турган маълумотларга кўра, бу ректорлар билими, савияси ва ватанпарварлик даражаси билан ректор бўлиш у ёқда турсин, ҳатто қоровул бўлишга арзимайди», деганди президент.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024