Спорт | 17:30 / 26.02.2020
18641
7 дақиқада ўқилади

«Сити» йўлида Зидан ва УЕФА. Кун ўйинлари анонси

Эҳтимол, бу мавсум Пеп Гвардиола учун инглиз клуби билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун сўнгги имкон бўлиши мумкин.

Ягона турнир

Хосеп Гвардиола. Фото AFP

«Реал» — биз тақлид ва ҳавас қиладиган, нимадир ўрганадиган клубдир», — дея кутилмаган фикр билдирди Пеп Гвардиола бир неча кун аввал. Каталонлар клуби тарбияланувчиси, «Барселона» тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири бўлган мутахассисдан бундай сўзлар чиқиши ажабланарли ҳол. Аммо айни вақтда у «Манчестер Сити» номидан сўзлайди, бу клубдагилар чиндан ҳам «Қироллик клуби»га пастдан туриб қарайди.

Мадридликлар Чемпионлар лигасида 13 бор ғолиб чиққан, сўнгги 6 мавсумда 4 соврин ютилган. «Сити» — эса сўнгги ўн йилда Англиядаги турли даражадаги турнирларда 13 марта ғолиб чиққан, аммо бу клубда битта ҳам еврокубок йўқ.

Ҳа, «шаҳарликлар» клубига ҳеч ким Европанинг энг яхши клуби бўлиш мажбуриятини қўймаган. Гвардиоланинг «Сити» бошқарувига келган вақтдаги иқтибосларидан бири: «Шайх Мансур менга Премьер-лигани ёки Чемпионлар лигасини ютишим лозимлигини айтди. У шундай деди: «Ўз ишингни қил, имкони борича яхшироқ, ақлинг етганича. Кейин кўрамиз».

Аммо ҳеч кимга сир эмаски, «ПСЖ» ёки «Манчестер Сити» каби лойиҳалар халқаро триумфларсиз маънога эга эмас. Гвардиоланинг ўзи ҳам бу клубга илк халқаро совринини олиб беришни истайди: мухолифлари Пепни кўп йиллардан буён ҳар бир муваффақиятсизликдан кейин «шарлатан» деб атаб, у Мессисиз еврокубок юта олмаслигини юзига солиб келишади.

Эндиликда «Манчестер Сити»нинг иштиёқи янада кучли, УЕФА клуб учун икки мавсумга кислородни ёпиб қўйди.

Англиянинг амалдаги чемпионлари учун бу мавсумда фақат икки турнирда интрига сақланиб қолган — Англия Кубоги ва Чемпионлар лигаси. Клуб шу ҳафтанинг якшанбасида «Астон Вилла»га қарши Англия лигаси Кубоги финалида майдонга тушади.

«Сити» Англия чемпиони бўлолмаслиги аниқ, еврокубоклар ҳудуди учун курашишдан маъно йўқ. Албатта, премьер-лига ўринларга қараб тақсимлайдиган мукофот пуллари ҳам бор, аммо бу бадавлат клуб учун у қадар аҳамиятли жиҳат эмас. Миллий турнирлардаги Кубок ўйинлари «шаҳарликлар»ни ортиқча ҳаяжонга солмайди — улар сўнгги йилларда ички турнирларда етарли даражада кўп ғалаба қозонишди.

Бундан келиб чиқмоқдаки, Чемпионлар лигаси «Сити»нинг бу мавсум учун ягона мақсади. Букмекерлар Гвардиола жамоасини финалда ғолиб бўлиш учун асосий фаворит сифатида белгилашгани бежиз эмас.

Рафаэль Варан ва Серхио Рамос / Фото: © Mutsu Kawamori / AFLO / Global Look Press

Тўғри, финалга бориш учун «Сити» аввал «Реал» тўсиғидан ўтиши керак, Пеп эса «шаҳарликлар» бу клубга ҳавас билан қарашини айтиб ўтган. Аммо бу гап аниқ таркиб борасида эмас — инглизлар жамоаси айни вақтда номлар бўйича кучсиз эмас, таркиб ёш ва кучли футболчилар билан тўла.

«Реал»да эса жамоа етакчиси бўлиши учун олиб келинган Азар яна жароҳат олган ва у нафақат бугунги ўйинни, ҳафта охирида класико баҳсини ҳам ўтказиб юборади.

«Реал» — ғалати аҳволда. Бироз аввалроқ Зидан жамоадаги ички муаммоларни ҳал қилгандек ва Испания чемпионати ғолиблиги учун асосий фаворитдек кўринаётганди. Ҳаммаси жойидадек кўринганди — тактик хилма-хиллик, қанотларда жавлон ураётган бразиллар, мослашаётган Эден Азар ва ҳимоя жуда ишончли ўйнаётгани. Аммо бирдан барча чизиқларда муаммолар бошланди. Февраль ойидаги натижалар клуб мухлисларини жуда ранжитди: «Мадрид» кубок баҳсида «Сосьедад»дан мағлуб бўлди, чемпионатда эса Смоловдан гол ўтказиб «Сельта» билан дуранг ўйнади, шунингдек, «Леванте»га мағлуб бўлди.  «Манчестер Сити» билан ўйин — Зиданни текшириш учун синовга айланмоқда.

Мадридликлар — бу жуфтликда фаворит эмаслиги аниқ, аммо Зинедин Зидан ҳамон «Қироллик клуби» бошқарувида, демак, исталган нарса содир бўлиши мумкин.

«Реал» — «Манчестер Сити»: 27 февраль 01:00, «Матч ТВ»

Роналду янги рекордлар сари

Криштиану Роналду / Фото: © Imagephotoagency / Imago-images / Global Look Press

«Сити» — Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун асосий фаворитдир, аммо максимал даражадаг иштиёқ нафақат инглизларда, балки «Ювентус»да ҳам бор. Туринликларнинг иштиёқи ҳар йили давом этади: 1990-йиллардан буён мазкур итальян клуби Чемпионлар лигасида бирор марта ғолиб чиқмади, фақат финалларда ўйнаб ютқазди. Аммо ўтган мавсумда «Ювентус»га Роналду келди, португалиялик футболчи ҳозирда жуда юқори спорт формасида: у Италия чемпионатида қаторасига 11 ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол этди. Барча турнирлар доирасидаги сўнгги 15 ўйинда у 19 гол урган, фақат кубок ўйинида «Лацио»ни «кечирган». 

Ниҳоят Кьеллини соғайиб майдонга қайтган, чбу «Ювентус» учун — кучайишдир. У таркибда бўлганида туринликлар дарвоза дахлсизлигини сақлаш имконияти ортади, қолаверса рақиб муаммолар ичида қолган. «Лион» ўтган йил охирида ўз етакчиси Мемфис Депайдан айрилган, бу футболчи тиззасидан оғир жароҳат олиб сафдан чиққач, жамоанинг натижалари кескин ёмонлашиб кетганди. Ўтган турда жамоа Франция чемпионати аутсайдери «Метц»ни енгди ва чемпионат турнир жадвалида еттинчи ўринга кўтарилди, аммо клуб ҳали Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринлардан узоқда қолмоқда.

Бу жуфтлик ЕЧЛ 1/8 финалида ғолиб олдиндан аниқ бўлган ягона жуфтлик эди. Роналду ҳозирда йўлидан ким чиқса гол урадиган кайфиятда, у бундай кучсиз рақибга голлар уриши ҳам мумкин — у олтинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни жуда истамоқда ва бу билан Жанлуижи Буффонга ёрдам бермоқчи. Ўтган мавсумда «Ювентус» 1/8 финалда «Атлетико»га биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди, бу сафар туринликлар диққатни йўқотмасликлари тайин.

«Лион» — «Ювентус»: 27 февраль 01:00, «Матч! Футбол 1»

Мавзуга оид