Жаҳон | 19:45 / 01.03.2020
8715
1 дақиқада ўқилади

Греция ҳукумати мигрантларга огоҳлантирувчи смс-хабарлар жўнатмоқда

Қайд этилишича, ушбу смс-хабар мигрантларнинг телефонларига улар чегарага яқинлашган заҳоти етиб келади.

Фото: REUTERS / Huseyin Aldemir

Греция ҳукумати грек-турк чегарасидаги ноқонуний мигрантларга чегарани бузмаслик тўғрисида огоҳлантирувчи смс-хабарлар жўнатмоқда. Бу ҳақда ҳукумат вакили маълум қилди.

"Греция ҳукумати ёлғон хабарлар таъсирида шарқий чегарамизга келаётган одамларни хабардор қилиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланмоқда. Бунинг учун хабар жўнатиш имкониятидан фойдаланяпмиз", - деди .

"Греция Республикасидан: Греция чегарадаги хавфсизлик чораларини энг юқори даражага кўтармоқда. Чегарани ноқонуний равишда бузиб ўтишга уринманг" дейилади смс-хабарда.

Қайд этилишича, ушбу смс-хабар мигрантларнинг телефонларига улар чегарага яқинлашган заҳоти етиб келади.

1 март ҳолатига кўра, Туркия орқали Европа томон йўлга тушган қочқинлар сони 76 минг 358 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид