Янги вазирликнинг учта вилоятдаги бошқармаси ИИО вакилларига топширилганига изоҳ берилди
Раҳмат Маматовнинг тушунтиришича, бу тайинловлар вилоятларнинг ҳудудий жойлашуви билан боғлиқ.
Ўзбекистонда янги тузилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари бошқармаларига ички ишлар тизими ходимлари раҳбар этиб тайинланди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматовнинг тушунтиришича, бу тайинловлар вилоятларнинг жойлашуви билан боғлиқ.
«Биринчидан, бу учта вилоятда бошқарма бошлиғи ҳоким ўринбосари, ички ишлар тизимидан қўйилди. Булар – чегара ҳудудлари. Хавфсизлик ҳар битта фуқаро учун энг муҳими.
Чегара ҳудудига қамаш ёки қаттиққўлик юзасидан эмас, профилактика учун ҳарбий соҳа вакиллари қўйилди. 2000га яқин маҳалла чегара ҳудудида жойлашган. Бу нотинчик борлиги учун эмас. Фуқаролар чегарани бузмаслиги учун ҳам шу йўл танланди», деди Раҳмат Маматов.
«Формалилар» маҳалланинг ишига аралашади дегани эмас. Улар маҳаллаларга ўз фаолиятини амалга оширишда вазирликнинг номидан кўмаклашади, ҳуқуқий ёрдам кўрсатади», дея қўшимча қилди вазир.
Маълумот учун, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий тузилмалари раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими ўринбосари ҳам ҳисобланади.
- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти ўз режаларини маълум қилди
- Вазир: Маҳалла давлат секторига ўтгани йўқ
Мавзуга оид
20:27 / 30.07.2023
Янги даврдаги 5-алмашув: Фарғонага ИИБ бошлиғи бўлган Азизбек Икромов ишончни оқлай оладими?
23:03 / 14.11.2022
“Қарор жиддий ва кескин бўлади”. Танқидий мақоладан кейин участкавойга чора кўриладиган бўлди
14:03 / 14.11.2022
“Любой” ишни биттада битирадиган” профилактика инспектори жазосиз қолди
16:26 / 12.02.2022