Европанинг олтита давлати киберҳужумларга жавоб берувчи кучларга асос солди
Европа Иттифоқига кирувчи 6 та давлат киберҳужумларга тезкорлик билан жавоб берувчи кучларни ташкил этиш ҳақидаги келишувни имзолади. Янги кучлар турли давлатларда навбатчилик олиб боради.
Литва, Эстония, Польша, Хорватия, Нидерландия ва Руминия тезкор жавоб берувчи кибернетик кучларни яратиш ҳақидаги келишувни имзолади. Келишувни имзолаш маросими Хорватия пойтахти Загребда бўлиб ўтган.
Келишувга кўра, турли давлатларда исталган вақтда киберҳужумни қайтаришга шай турадиган халқаро жамоа навбатчилик олиб боради. Фуқаролик шахслари ва ҳарбийлардан шакллантириладиган бундай жамоа хавфли киберҳодиса вақтида уни бартараф этиш ва тергов қилишга виртуал ҳолатда, зарурат бўлганда эса жисмоний ҳолатда киришиши мумкин.
Литва мудофаа вазири Раймундас Кароблиснинг таъкидлашича, бу Литва ташаббус билдирган мутлақ янги халқаро кибернетик кучлар ҳисобланади. Унинг айтишича, жорий йил бошидан Литва, Нидерландия, Польша ва Руминия вакилларидан иборат жамоа навбатчилик олиб бормоқда. Айни вақтда киберкучлар келишувни имзолаган ва кузатувчи давлатларда, келгусида эса Европа Иттифоқи тузилмаларида киберҳодисаларга жавоб бериши мумкин.
Мавзуга оид
19:08 / 17.09.2024
8 мингга яқин ўзбекистонлик Литвада яшаш учун рухсатнома олгани маълум бўлди
22:31 / 12.09.2024
Венгрия Еврокомиссияга қарши даъво аризасини киритиши мумкин
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
00:10 / 10.09.2024