Элёр Ғаниев Boeing вице-президенти билан учрашди
Транспорт вазирлигида Boeing компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди
Транспорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев Boeing компанияси вице-президенти Грегори Лекстон билан учрашди.
Вазирлик хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Грегори Лекстон Ўзбекистон минтақадаги мамлакатлар орасида авиапаркида Boeing 787 Dreamliner самолётлари энг кўп давлат эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев Boeing компанияси билан ўзаро ишончли ва самарали ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, бу йўналишда биргаликда ишлаш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.
Бундан олдин, Uzbekistan Airways 4та Boeing самолётини сотаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:20 / 22.09.2024
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
18:15 / 14.09.2024
АҚШда Boeing ишчилари 2008 йилдан бери илк бор иш ташлашга чиқди. Улар нимани талаб қиляпти?
20:50 / 13.09.2024
АҚШда парвоз вақтида ҳарбий самолётнинг дум қисми узилиб тушди
21:30 / 07.09.2024