Маъмурий назорат қоидасини бузган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилоятида маъмурий назорат қоидаси бузилди
Жорий йилнинг 4 март куни Шўрчи тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, туманнинг “Бўстон” маҳалласида яшовчи Р.Т. муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни бир неча маротаба содир қилиб келганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан “ўта хавфли рецидивист” деб топилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Олмалиқ шаҳридаги Жазони ижро этиш колониясининг тақдимномасига асосан 2019 йил 29 март куни Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди томонидан 1 йил муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлишига қарамасдан Р.Т. 2019 йил 6 сентябрь куни соат 22:00да маъмурий назорат қоидаларини бузиб, маст ҳолда жамоат жойида юрганлиги учун Маъмурий ишлар бўйича Узун туман суди томонидан Р.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-моддасига асосан унга нисбатан 223.000 сўм миқдорида жаримага тортилади.
Тайинланган жазодан ва ички ишлар органлари Пробация хизмати ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларига қарамасдан ўзига етарлича бўлган тўғри хулоса чиқармасдан, яшаш манзилидан соат 21:00 дан соат 6:00 гача бошқа манзилга чиқиш тақиқланган бўлса-да, Р.Т. маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш уйидан 2020 йилнинг 26 январь кунида ўзбошимчалик билан кетиб қолганлиги аниқланган.
Мазкур аниқланган ҳолат бўйича 4 март куни туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024