Сирдарёда фуқарога темир қайчи билан оғир тан жароҳати етказган шахс ушланди
Сирдарёда оғир тан жароҳат етказиш ҳолати қайд этилди, жиноят қуроли - темир қайчи
2020 йилнинг 22 февраль куни тахминан соат 21:00ларда 30 ёшли Б.К. Янгиер шаҳри Алишер Навоий кўчасида ўзаро жанжал оқибатида 42 ёшли А.Т.нинг қорин қисмига темир қайчи билан уриб тан жароҳати етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада А.Т. шифохонага ётқизилган. Судга оид экспертизанинг 28.02.2020 йилги хулосасига кўра, А.Т. “оғир” тан жароҳатлари олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва Б.К. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024