Спорт | 21:10 / 07.03.2020
5178
1 дақиқада ўқилади

Леброн Жеймс МБА тарихида 34 мингдан ортиқ очко тўплаган учинчи баскетболчи бўлди

Жеймс АҚШ терма жамоаси сафида икки карра олимпия чемпиони бўлган (Пекин-2008 ва Лондон-2012) ҳамда Афинадаги 2004 йилги Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган.  

Фото: AP

«Лос-Анджелес Лейкерс» МБА мунтазам чемпионатидаги навбатдаги ўйинида «Милуоки Бакс»ни мағлуб этди. Учрашув майдон эгаларининг 113:103 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Лейкерс» етакчиси Леброн Жеймс жамоасига 37 очко олиб келди. У фаолияти давомида тўлаган жами очколари миқдори 34 030га етди.

Ундан юқори натижага фақатгина Карим Абдул-Жаббор (38 387 очко) ва Карл Мэлоун (36 928) эришган. Энг самарадор баскетболчилар рўйхатида тўртинчи ўринда 2020 йил январида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган Коби Брайнт (33 643) турибди.

Жеймс АҚШ терма жамоаси сафида икки карра олимпия чемпиони бўлган (Пекин-2008 ва Лондон-2012) ҳамда Афинадаги 2004 йилги Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган.  

Мавзуга оид