Ўзбекистон | 13:22 / 09.03.2020
107881
2 дақиқада ўқилади

ID-карта олиш учун давлат божи миқдори маълум бўлди

ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади 

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистонда идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Белгилаб қўйилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон фуқаросига, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади.

ID-карта унинг эгасининг шахсини, фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади. ID-карта у берилган вақтдан бошлаб 10 йил муддатга берилади;

Шунингдек, ҳужжатда ID-карта олиш учун қанча пул тўлаш кераклиги ҳам айтилган. 

Қайд этилишича, ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади. Яъни - 198 470 сўм.

Билдирилишича, Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга.

Мавзуга оид