Ином Мажидовга ҳам янги маслаҳатчи тайинланди
10 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказий аппарати йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилиб, Жамолдинова Одинахон Расуловна Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Вазирлик матбуот хизмати вакилининг Kun.uz`га маълум қилишича, Одинахон Жамолдинова вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов томонидан жамоага таништирилган ҳамда унинг янги вазифалари ҳақида тушунтириш берилган.
Унга кўра, янги маслаҳатчи эндиликда ОТМларда ўзбек тили кафедралари фаолиятини йўлга қўйиш, мавжудларини эса жонлантириш, шунингдек, соҳада ишлаб чиқилаётган ўқув-методик адабиётларда тил меъёрларига амал қилинишини таъминлаш ишларига масъул бўлади.
Маълумот учун, Одинахон Жамолдинова 1970 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1992 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.
У фаолияти давомида Жиззах давлат педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университети, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган.
2015-2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
Мавзуга оид
13:37 / 14.01.2021
Манба: Ином Мажидов Миллий университетга ректор бўлиши кутилмоқда
22:20 / 13.01.2021
Манба: Олий таълим вазири ҳам алмашиши мумкин
00:45 / 16.06.2020
Вазир: Масофадан ўқий олмаган талабалар учун ёз ойларида дарслар ташкиллаштирилади
15:11 / 02.05.2020