Ўзбекистоннинг 177 нафар фуқароси Мисрдан олиб чиқилди
Мисрда бўлган 177 нафар ўзбекистонлик йўловчини келтириш учун чартер рейс ташкил этилди
2020 йил 18 март куни Мисрда бўлган 177 нафар ўзбекистонлик йўловчиларни келтириш учун «Шарм аш-Шайх - Навоий» чартер рейси ташкил этилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси ТИВнинг Оператив штаби ва мамлакатнинг Транспорт ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда, 2020 йил 18 март куни Мисрда бўлган 177 нафар ўзбекистонлик йўловчиларни келтириш учун «Шарм аш-Шайх - Навоий» чартер рейсини ташкиллаштирган.
Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги элчихонаси Штабининг алоқа маълумотлари:
элчи Ойбек Усмонов, +20233364516;
Шерзод Ёқубов, 2-котиб, +20233364516, +201024532719;
Дурбек Холбеков, 2-котиб, +20233364516, 201063085419;
Электрон манзил: shtabegypt@gmail.com;
Телеграм: @shtabegypt, рақам: +201024532719.
Бундан олдин, Эрондан 37 нафар ўзбекистонлик олиб келинганди.
Мавзуга оид
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
12:40 / 16.09.2024
Мисрда хорижий туристлар бўлган автобус ЙТҲга учради
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024