Ўзбекистон | 13:00 / 18.03.2020
50927
2 дақиқада ўқилади

Учта вилоятда ДСБ бошлиқлари ўзгарди

Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида давлат солиқ бошқармаларида янги бошлиқлар тайинланди.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Зоҳидович Насимжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига асосан Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Юнусжон Насимжонов

Юнусжон Насимжонов 1967 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У янги лавозимида Абдукарим Сапарович Ишназаров ўрнида иш бошлади.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарлигига эса Шукуруллохон Холматхонович Нисбатхонов тайинланган.

Шукуруллохон Нисбатхонов

1969 йил Фарғона вилоятида туғилган Шукуруллохон Нисбатхонов шу кунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳам раҳбар ўзгарган. 

Равшан Раимов

2019 йилнинг мартидан буён бошқармага раҳбарлик қилиб келган Абдужалил Курбанов лавозимидан озод этилиб, Равшан Исакджанович Раимов президент фармойишига асосан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Равшан Раимов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У шу кунга қадар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид