Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари коронавирус инфекцияси бўйича вазиятни муҳокама қилди
Қўшни давлатдан импорт қилинувчи озиқ-овқат ва бошқа товарларни етказиб бериш одатдагидек, тўсиқларсиз амалга оширилиши қайд этилди
Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилғозиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати хабар берган.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, республикаларда коронавирус инфекцияси бўйича вазият ва унинг тарқалиши олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, қирғиз-ўзбек давлат чегараси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат халқлари манфаатларига мос келадиган долзарб масалалар бўйича тезкор маълумот алмашишни амалга оширишга келишиб олди. Қўшни давлатдан импорт қилинувчи озиқ-овқат ва бошқа товарларни етказиб бериш одатдагидек, тўсиқларсиз амалга оширилиши қайд этилди.
Мавзуга оид
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024