Жамият | 11:58 / 23.03.2020
11041
1 дақиқада ўқилади

Фуқароларни кўп миқдордаги пулга алдаган аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган

2019 йилнинг ноябрь ойидан декабрь ойигача бўлган вақт оралиғида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 34 ёшли А.О. ва 41 ёшли У.Х. олдиндан жиноий тил бириктириб, 10 нафар фуқарога кредит олиб беришни ваъда қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахслар алдаб уларнинг номларига иш ҳақи тўғрисида сохта маълумотнома тайёрлаб, 10 нафар фуқаронинг номига жами бўлиб 134 033 396 сўмлик маиший техника воситаларини қўлга киритиб, ушбу техника воситаларини сотиб юбориб, пулларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган, етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид