Карантинга олинган ҳудудлар назорати кучайтирилди - Мудофаа вазирлиги
Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида карантинга олинган объектларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўз хизмат фаолиятини олиб бормоқда
Ўзбекистонда карантинга олинган ҳудудлар назорати кучайтирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда чет мамлакатларда бўлиб турган фуқаролар махсус чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келиниб, 14 кунлик карантинда сақланмоқда. Карантинга олинган объектларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тиббий назоратдаги юртдошларимизнинг ўзбошимчалик билан белгиланган ҳудудни тарк этишларининг олдини олиш мақсадида назорат чоралари кучайтирилмоқда.
“Фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугун карантинга олинган объектларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кун-у тун ўз хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Хавфсизликнинг бу тарзда кучайтирилиши, шубҳасиз, ҳамюртларимиз саломатлиги ва мамлакатимизнинг ушбу касалликдан талафотсиз ва тезроқ халос бўлишига замин яратади”, - дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, карантин чора-тадбирлари белгиланган жойларда хизмат ўтаётган ҳарбийлар хизматчиларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш, аҳолига тегишли тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида республика Ҳарбий прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари мазкур объектларда бўлишди.
Мавзуга оид
12:10 / 02.10.2024
Украина мудофаа вазири тўрт ўринбосарини ишдан бўшатди
10:50 / 01.10.2024
РФ 2025 йилда уруш учун рекорд даражадаги 13,5 трлн рубл ажратади
09:12 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин
08:30 / 28.09.2024