Ўзбекистон | 00:17 / 24.03.2020
80753
1 дақиқада ўқилади

Пластик ва қоғозда 5 кунгача: Коронавирус нарса-буюмлар юзасида қанча вақт яшайди?

Инфекция энг узоқ вақт қоғоз ва пластик юзада сақланиши мумкин.

Ўзбекистонда аллақачон 40дан зиёд кишига юққан коронавирусли инфекция турли юзаларда 5 кунгача сақланиб туриши мумкин экан. Украиналик таниқли педиатр Евгений Комаровский бу борада инфографика эълон қилди.

Маълумотларга кўра, инфекция қоғоз ва пластик юзада энг узоқ вақт давомида сақланиши мумкин – 5 кунгача.

Шунингдек, у 4 кунгача ёғоч ҳамда шиша юзада сақланиб туриши мумкин.

Вирус алюминий юзаларда 2 соатдан 8 соатгача, жарроҳлик қўлқопларида 8 соатгача, темир сиртларда 48 соатгача сақланади.

Ёдда тутинг: ўзингизни сақлаш учун:

  • ЎРВИ аломатлари бор инсонлар билан алоқада масофаланинг — камида 1,5 метргача;
  • юзингизга, жумладан, кўз, бурун ва оғзингизга тегинманг;
  • маҳсулотларни оловда тоблаб истеъмол қилинг — гўшт, гўшт маҳсулотлари ва тухумни хомлигича еманг;
  • ЎРВИнинг биринчи аломатлари пайдо бўлганда зудлик билан оилавий врачингизга мурожаат қилинг.

Мавзуга оид