Ўзбекистон | 15:46 / 24.03.2020
21437
2 дақиқада ўқилади
Сенат ялпи мажлисида 5та қонун кўриб чиқилмоқда
24 март куни Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб ва 24 мартдан Тошкент шаҳрига кириб чиқиш тўхтатилгани муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мажлис кун тартибидан 5та қонун ўрин олган:
- «Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
- «Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
- «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»,
- «III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»,
- «Соғлом авлод учун» медалини таъсис этиш тўғрисида».
Ялпи мажлис кун тартибилан Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқиш ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024
Сенат 2025 йилга мўлжалланган давлат бюджетини маъқуллади
14:33 / 21.11.2024