Ўзбекистон | 11:04 / 25.03.2020
207333
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга чалинган беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда

Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Улар интенсив-терапия муолажалари олмоқда 

Фото: РИА Новости

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 2020 йил 25 март эрталаб соат 9:00 ҳолатида 55 нафарни ташкил этди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг айтишича, ушбу беморларнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволаш муолажаларини олмоқда. 

“Мазкур институт раҳбарияти маълумотига кўра, ҳозирги дақиқаларда 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши – пневмония аломатлари кузатиляпти. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Улар интенсив-терапия муолажалари олмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасаларида, профилакторияларида, санаторияларида ташкил этилган махсус изоляторларда ҳаммаси бўлиб 20 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирларини ўтаяпти. Улар тиббий кузатувга олинган”, - деди Н.Отабеков.

Мавзуга оид