Тошкент вилоятида карантинга олинган фуқароларни сақлаш учун 3 та объект қурилмоқда
Тошкент вилояти ҳудудида хориждан келган Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик карантинда сақлашга мўлжалланган 3 та объект қурилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов маълум қилди.
“Чирчиқда Тошкент ҳарбий округига қарашли умумқўшин полигонида юқумли касалликларни даволашга мўлжалланган дала шароитидаги ҳарбий-тиббий госпитал қурилди. У фойдаланишга тайёр.
Бу ерда мудофаа вазирлигининг юқори малакали ҳарбий шифокорлари фаолият олиб бормоқда. Мазкур ҳудудда Африкада Эбола вирусини даволашда синовдан ўтган махсус изоляция мосламаси бор.
Дала ўқув майдонининг бир қисмида беморлар овқатланиши учун чодирлар қурилди. Шунингдек, бу ерда она ва болалар дам олиши учун махсус жойлар ташкил этилди”, дея Беҳзод Қобуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қобуловнинг айтишича, айни пайтда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида иккита махсус карантин ҳудуди қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Ушбу шифохоналар қисқа муддатларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Тошкентда учта шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилади
“Зангиотадаги шифохонанинг лойиҳаси уч кун ичида ишлаб чиқилган. У ҳар бири 5000 кишига мўлжалланган иккита блокни, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун турар жойларни, реанимация бўлимларини ва карантин учун махсус хоналарни ўз ичига олади. 500 беморга мўлжалланган илк контейнерлар бугун кечки пайт олиб келинди. Коммуникация тармоқларига уланиш, шифохонани жиҳозлаш, зарур инфратузилмани яратиш қурилиш ишлари билан бирга олиб борилмоқда. Бу ерга хориждан чартер рейслар орқали олиб келинадиган ўзбекистонликлар жойлаштирилади”, деди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
Мавзуга оид
08:50 / 08.10.2024
Пиёдалар йўлагида навбатдаги қурбон: Олмалиқда “пешеход”дан ўтаётган пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:34 / 03.10.2024
Тошкент вилоятида чуқурга тушиб кетган одам чиқариб олинди
14:30 / 28.09.2024
Ўзбекистонга 3 метрлик бўғма илонни олиб кирмоқчи бўлган бўлган шахс тўхтатиб қолинди
13:14 / 12.09.2024