Хитойда гигант пандалар боғи омма учун очилди
Хитойнинг Ченду шаҳрида карантиндан сўнг, пандалар ҳайвонот боғи фаолияти қайта тикланди, деб хабар бермоқда China Daily нашри.
24 январь куни омма учун ёпилган гигант пандалар турмушини тадқиқ этиш ва уларни сақлаш мақсадида фаолият кўрсатувчи Чендудаги ҳайвонот боғи қайта иш бошлади.
Айни пайтда Хитойда фавқулодда ҳолат тўрт босқичда амал қилмоқда. Ченду шаҳри жойлашган Сичуань провинцияси хавфлилик даражасини иккинчидан учинчига туширгани сабабли, шаҳардаги кўплаб жамоат масканлари фаолияти қайта тикланмоқда. Аммо мамлакат ҳануз биринчи даражадаги хавфли ҳудудлар мавжуд.
Сичуандаги вазият бироз юмшаганига қарамай, хавфсизлик чоралари сақланиб қолмоқда: масалан, ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар сони бир кунда 5 минг кишидан ортмаслиги керак. Шунингдек, жамоат масканига киришда ташқи белгиларга кўра носоғлом деб топилган шахсларга ичкарига киритилмайди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023