Ўзбекистон | 09:54 / 27.03.2020
145604
1 дақиқада ўқилади

Кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор бугун миокард инфарктидан вафот этди

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган 

Фото: REUTERS

Кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор бугун миокард инфарктидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Вазирлик хабарига кўра, бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. 

Билдирилишича, у бугун тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Бундан олдин, коронавирус билан оғриганларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид