Жамият | 11:37 / 27.03.2020
19291
1 дақиқада ўқилади
Шифокорлар оилаларига бепул озиқ-овқатлар етказилмоқда
Карантин фронти ортидаги Вирусология илмий-текшириш институти шифокорлари оилаларига бепул озиқ-овқатлар тарқатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси ва сахий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган хайрли тадбир «Мингта рўзғор акцияси» деб номланган.
Акциянинг илк босқичида Республика Вирусология илмий-текшириш институтининг шифокорлари ва уларнинг оилаларига қиймати ўртача 200 минг сўмлик озиқ-овқатлар етказилди.
Акция ҳомийларининг асосий қисми – тадбиркорлардир.
Лойиҳанинг кейинги босқичида кам таъминланган оилалар ва ҳеч кими йўқ ёлғиз инсонларга ҳам мана шундай бепул озиқ-овқатлар тарқатилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:50 / 17.09.2024
«Чегара билмас шифокорлар» Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
12:19 / 10.09.2024
Андижонда ҳомиладор аёлнинг вафоти бўйича прокуратура текширув ўтказади
16:06 / 09.09.2024
Аёл туғуруқдан сўнг вафот этди. Шифокорлар ундаги кўричакни «сеҳр» деб, «чалпак тарқатиш»ни тавсия қилган
07:35 / 18.08.2024