Ўзбекистон | 10:10 / 28.03.2020
305494
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 100дан ошди. Яна бир бемор вафот этди

Охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди 

Фото: Getty Images

Айни вақтгача мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
  
Қайд этилишича, уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. 

Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бундан олдин, республика комиссияси янги карантин чораларини эълон қилганди.

Мавзуга оид