Шов-шув бўлган куни Тошкентда картошкага бўлган талаб 3 баробарга ортган
Тошкент шаҳри аҳолиси бир кунда 100 тоннагача картошка истеъмол қилади. 29 март куни уч кунлик истеъмол қилинадиган картошка бир кунда харид қилинган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Тошкент шаҳри аҳолиси бир кунда 100 тонна атрофида картошка истеъмол қилади. Бу максимал кўрсаткич. Бу 80-90 тонна атрофида ўзгариб туради. Коронавирус масаласи кўтарилгач, бозорлар ёпилади, деган шов-шув чиққанидан кейин, талаб кунига 50 тоннага ошди. Кунига 150 тоннадан картошка етказиб бериб турилди.
29 март куни [Тошкент шаҳрида] уч кунлик истеъмол қилинадиган картошка бир кунда харид қилинди. [Шу куни] 338 тонна картошка сотилди.
Уч кунлик картошкани бир кунда истеъмол қилган бўлсак, картошка қолмайдими, деган табиий савол туғилиши мумкин. 30 март куни деҳқон бозорларига 143 тонна картошка чиқариб сотилган бўлса, яна шу куни кечқурунга 153 тонна картошка бор эди.
Бу – Россия, Беларусдан келтирилган импорт картошка. У келиб турибди. Картошка бўйича муаммо бўлиши мумкин эмас.
Миш-мишлар картошка савдоларининг ортишига сабаб бўлган. Бундан буёғига ваҳима қилмасдан керагича харид қилинса, ҳеч қандай муаммо йўқ», – деди Ҳотамбек Шокиров Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида.
Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари пойтахтдаги гўшт истеъмоли бўйича статистикани ҳам келтирди.
«Тошкент шаҳрида кунига ўрта ҳисобда мол гўшти 30 тонна, қўй гўшти 10 тонна, товуқ гўшти 10 тонна, жами 50 тонна гўшт маҳсулоти истеъмол қилинади.
Рақамлар динамикаси бўйича маълумотлар бор: гўшт келиши ҳам, савдога чиқарилиши ҳам камайгани йўқ. Биринчи ваҳима бўлган куни бозорга келтирилган гўштнинг ҳаммаси харид қилинди.
Одатда, 10 тонна гўшт келса, куннинг охирида ҳаммаси сотилмаган бўлса, омборхоналарга қайтариларди. Ўша кунлари қайтариш ҳолатлари бўлмади. Гўшт бўйича ҳам ҳозир нормал, кундалик режимга тушиб олдик.
Бозорлар назоратсиз қолмаган, кундалик мониторинг олиб бориляпти», – дея Ҳотамбек Шокировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, 30 мартдан шахсий автомобиллардан фойдаланиш чекланиши эълон қилингач, 29 март куни пойтахт бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларига навбатлар юзага келган эди.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024