«Дориси чиқса халқимга олиб келаман деяпти» — Президент Алишер Усмоновга миннатдорчилик билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам кўрсатаётганини эътироф этди.
Президент «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар томонидан эзгулик йўлида катта миқдордаги маблағлар ихтиёрий равишда тушириб берилаётганини эътироф этди.
«Кўп ватандошлар, ҳомийлар ёрдам беряпти. Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳоновичга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. 20 миллион доллар ўтказиб берди.
Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб жуда катта мадад бериб, елкадош бўлмоқда. Шу кунларда ўзлариям Ўзбекистонда. Қайси давлатда коронавирусга қарши янги дори топилса, ўзим пулини тўлаб олиб келиб бераман халқим учун, деб айтяпти. Халқимиз номидан миннадорчилик билдирмоқчиман», деди Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселекторда.
Президентнинг маълум қилишича, Навоий вилоятидаги кластерлардан бирининг раҳбари куни кеча Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келган.
«Бундай инсонларимиз жуда кўп. Навоийлик ватандошимиз Москвада экан, элчихонага 500 минг доллар нақд пул олиб келибди. Халқимга деб. Мана қандай фарзандларимиз бор», деди давлат раҳбари.
Бундан аввалроқ, келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 20 млн доллар ажратгани, бу маблағ Тошкент вилоятида қурилаётган шифохоналарни энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун йўналтирилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:23 / 04.12.2024
Алишер Усмонов FIE президентлигига сайланганидан бироз вақт ўтиб, лавозимини ихтиёрий равишда топширди
17:14 / 30.11.2024
Кипр Алишер Усмоновнинг синглисини “олтин паспорт”дан маҳрум қилди
16:36 / 30.11.2024
Алишер Усмонов FIE раҳбарлигига қайтди
17:38 / 04.11.2024