Самарқанд ва Жиззахда ҳам вирус аниқланди, Бухорода беморлар сони кескин ошиб кетди
7 апрель куни ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг яна икки вилоятида коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган. Эндиликда республика бўйича фақат Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд сифатида қолмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус қайд этилган беморлар бўйича қўшимча маълумотлар берди.
Маълум қилинишича, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 194 нафари Тошкент шаҳрида (Тошкент вилоятидагилар ҳам) даволанмоқда.
Шунингдек, яна 10 ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда беморлар даволанишмоқда.
Айни вақтда энг кўп зарарланиш ҳолати вилоятлар бўйича Бухоро вилоятида қайд этилган - 84 нафар бемор. Ушбу вилоятда сўнгги кунда беморлар сони кескин ўсиши кузатилган - 6 апрель куни беморлар сони 19 нафар эди.
Бухоро вилоятида - 84
Фарғона вилоятида - 70
Андижон вилоятида - 61
Наманган вилоятида - 51
Хоразм вилоятида - 18
Қорақалпоғистон Республикасида - 16
Қашқадарё вилоятида - 6
Навоий вилоятида - 2
Самарқанд вилоятида - 1
Жиззах вилоятида 1 нафардан.
Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 504тани ташкил этмоқда. Беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир (шу вақтгача 30 бемор соғайган, 2 киши вафот этган).
Беморларнинг ёши бўйича:
0-9 ёшгача – 20 нафар (4 фоиз);
10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8 фоиз);
20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7 фоиз);
30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2 фоиз);
40-49 ёшгача – 137 нафар (27 фоиз);
50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3 фоиз);
60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4 фоиз);
70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4 фоиз);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2 фоиз)ни ташкил этмоқда.
«Шу ўринда айтиш керакки, лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан беморларга халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда», дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024