Ўзбекистон | 20:10 / 10.04.2020
80665
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Яқин кунларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфи бор.

12-14 апрелда Ўзбекистонда ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Ўзгидромет маълумотига кўра, бу кунларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с.гача, шиддат билан эсганда 23-28 м/с.гача етиши кутилмоқда.

12-14 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

11 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 19-21° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, , ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ ҳудудларида (1800 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Мавзуга оид