Кержаков Шомуродовни «Ливерпуль» ҳужумчисига ўхшатди
Россия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков «Спорт-Экспресс» нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродовни Россия чемпионатининг энг яхши уч ҳужумчиси сафига киритиб, уни «Ливерпуль» форвардига ўхшатди.
«Россия чемпионатининг энг яхши ҳужумчилари қаторига ўзимга ёқадиган Комличенкони қўшишим мумкин, аммо учталикка эмас. Комличенконинг чемпионатда ҳали ўзини ҳар томонлама кўрсатишга вақти бор. Уни ҳозирча 4-ўринга қўяман. Дастлабки учлигимга эса Александр Кокорин, Артём Дзюба ва Элдор Шомуродовни киритаман.
Шомуродов айниқса ҳужумни якунлашда жуда яхши ҳаракат қилади. У худди «Ливерпуль»даги Фирминонинг майдондаги вазифасини бажаради. «Ростов» форварди майдон марказига келиб, шерикларига қочиш учун бўш ҳудуд яратади. Қолаверса у яккама-якка вазиятларда ҳам яхши ўйнайди», дейди «Зенит», «Севилья» ва «Тоттенҳэм»да ўйнаган собиқ ҳужумчи.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг жорий йилги мавсумида 11та гол билан тўпурарлик пойгасида Артём Дзюбадан (13 та гол) кейин иккинчи бўлиб турибди.
Мавзуга оид
12:18 / 26.08.2024
Шомуродов гол уришни бошлади, «Челси» футболчилари «қутурди». Европада кун ўйинлари
14:30 / 13.08.2024
Шомуродов МЛС клубига ўтиши мумкин. Музокаралар бошланди — Романо
21:43 / 05.06.2024
Файзуллаев Шомуродовни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди
18:51 / 03.06.2024