Президент ИИВга қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасидаги транспортлар эркин ҳаракатланишини таъминлаш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда эркин ҳаракатланишига рухсат берилмоқда.
14 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига рухсат бериш борасида ҳам топшириқ берган.
Унга кўра, эндиликда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши таъминланади. Бу ҳақда президент Ички ишлар вазирлигига топшириқ берган.
Март ойи охирида карантин туфайли автотранспорт воситалари ҳаракатига чеклов жорий қилинганди. Истисно тариқасида қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига рухсат берилмоқда.
Мавзуга оид
13:41 / 02.10.2024
Деҳқоннинг “уйи куйди”: Кегейлида 14 гектар пишай деб турган шоли даласи бузиб ташланди
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
15:43 / 28.09.2024
Биржада пахта нархи 11 минг сўмгача кўтарилди. Бу нимадан дарак?
12:38 / 27.09.2024