АКТ вазирлиги айрим жойларда мобил интернет тезлиги пасайганига изоҳ берди
Тармоқлардаги юкламалар доимий назоратга олиниб, тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда
Ҳозирги кунда аҳоли, айниқса талабалар уйларида ўтиргани аҳоли яшаш мавзеларида ва қишлоқ ҳудудларида тармоққа юкламанинг кескин ортишига олиб келмоқда, дея хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
“Натижада, айрим жойларда мобил интернет тезлиги камайиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолатда тармоқлардаги юкламалар доимий назоратга олиниб, тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда”, - дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, республика бўйича 237 та объектда магистраль телекоммуникация тармоқлари кенгайтирилиб, телекоммуникация ускуналари модернизация қилинди. Натижада магистраль телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 200 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 40 Гбит/с.га етказилди.
Шунингдек, «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида республика бўйича 16,0 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 36,6 минг км.га етказилди.
Интернет тармоғига кенг полосали симли уланишни кенгайтириш лойиҳаси доирасида оператор ва провайдерлар томонидан 1 млн. порт монтаж қилинди ва кенг полосали тармоққа уланиш портларининг умумий сони 2 млн.дан ортди.
Мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 6 000 дан ортиқ мобил алоқа база станцияси ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 26 мингтадан ортди ва республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 97 фоизга ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 70 фоизга етказилди.
“Қишлоқ ҳудудларида мобил алоқа база станцияларнинг техник имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида электромагнит нурланиш нормалари қайта кўриб чиқилди ва база станциялар қувватлари оширилди. 2019 йил давомида телекоммуникация тармоқлари қамрови умуман мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш масканлари сони деярли икки баробарга камайтирилди”, - дейилган хабарда.
Мавзуга оид
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
13:30 / 02.01.2024
Ўзбекистон IT соҳасининг бозор ҳажми миллиард долларга яқинлашмоқда
10:10 / 05.06.2023
АКТни жорий этишга масъул давлат хизматчилари ҳар 3 йилда мажбурий малака оширади
10:52 / 13.01.2023