Жамият | 12:49 / 20.04.2020
9071
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 15 апрель куни соат 22:30да 4-Р 102 автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Илғор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 16-км.да йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 22 ёшли Ж.Т. ўзининг бошқарувида бўлган ISUZU русумли транспорт воситасини Жарқўрғон-Ангор йўналиши бўйича бошқариб келаётган вақтида, ўзига қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 20 ёшли Ж.А. бошқарувидаги Damas русумли автомашинанинг йўлига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада Damas русумли автомашина ҳайдовчиси Ж.А. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид