Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди
Муроджон Очилов Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди
Бугун Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилдан "Агробанк" акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Муроджон Азаматович Ачилов Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Алишер Салаев янги ташкил этилган Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид
16:06 / 08.08.2024
Хоразм вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
15:35 / 14.08.2023
Онаси хорижда вафот этган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
10:38 / 25.10.2022
Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди
21:30 / 11.06.2022